Warning: include(html/template.php): failed to open stream: No such file or directory in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Warning: include(html/template.php): failed to open stream: No such file or directory in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Warning: include(): Failed opening 'html/template.php' for inclusion (include_path='.:/opt/alt/php56/usr/share/pear:/opt/alt/php56/usr/share/php') in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди

Рукн: Янгиликлар Чоп этилган: 12.09.2019

2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган илмий фаолиятни қайта тиклаш ва ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилди.

Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг масъулиятли ва шарафли янги вазифаларида Аллоҳ таборака таолодан улкан муваффақиятлар тилаймиз, дейилади хабарда.