Warning: include(html/template.php): failed to open stream: No such file or directory in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Warning: include(html/template.php): failed to open stream: No such file or directory in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Warning: include(): Failed opening 'html/template.php' for inclusion (include_path='.:/opt/alt/php56/usr/share/pear:/opt/alt/php56/usr/share/php') in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Руқия бинти Муҳаммад с.а.в.

Рукн: Саҳобалар Чоп этилган: 26.06.2019

Руқайя Зайнабдан кейин дунёга келди. У ҳам ота-онасининг кўз қорачиғи эди. Руқайя ва Умму Гулсум икковлари худди эгизаклардек ўсдилар. Бир-бирларини жуда севардилар. Бу севги ва меҳр опалари Зайнаб узатилганидан сўнг янада кучайди. Гўё тақдир уларнинг ҳаётини муштарак бир йўлга чизгандек бир-бирларига қаттиқ боғланиб қолган эдилар.

Абу Лаҳабдан совчилик

Зайнаб (розияллоҳу анҳу) Абул Ос ибн Робиъ билан турмуш қурганидан сўнг Руқайя ва Умму Гулсумнинг ҳам бўйлари етиб қолди. Абу Толиб уларни биродари Абу Лаҳабнинг ўғиллари Утба ва Утайбага сўраб келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга шундай жавоб бердилар:

- Эй амаки, қариндошчиликни сийлайман, бироқ менга бироз муҳлат беринг. Бу масала юзасидан кизларим билан гаплашай.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хонадон аҳлига Абу Толибнинг мақсадидан гап очдилар, Ҳадича онамиз ва қизларига аҳволни тушунтирдилар.

Ҳазрати Ҳадича (розияллоҳу анҳу) бу гапларни эшитиб ўйга чўмдилар. Чунки Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил қаҳри қаттиқ, тили аччиқ ва ўйламай иш қиладиган хотин эканини билар эдилар. Шунинг учун қизларининг бу хонадонга келин бўлишларини хохламай турардилар. Бироқ раъйларини қайтармаслик учун индамадилар. Қизлари ҳам буни ҳис қилиб жим ўтирардилар. Шундай тарзда, қатий қарор қабул қилинди. Шафқатли ота қизларига баракот тилади. Уларни азиз ва жамил бўлган Аллоҳнинг паноҳига топширди.

Пайғамбарлик даври

Макка осмонида бир нур кўринди. Бугун Маккани ойдинлатиб, қоронғуликни тарқатиб юборди. Бу нур Расулуллоҳнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбарлик нури эди.

Ҳазрати Ҳадича (розияллоҳу анҳу) қизлари Руқайиа ва Умму Гулсумни ўйлар эди. Умму Жамил ва унинг сўзидан ҳеч чиқмайдиган Абу Лаҳаб хонадонида қизларининг ҳоли не кечади?

Қурайшийлар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хусусида аниқ бир тўхтамга келиш учун тўпландилар. Ораларидан бири:

- Сиз Муҳаммаднинг ишига ҳалақит бермоқчимисиз? У ҳолда қизларини қайтариб юборинглар, у қизлари билан овора бўлиб қолади, - деди.

Абу Лаҳаб Ҳазрати Пайғамбарнинг қизлари билан оила қурган ўғилларига:

- Агар Муҳаммаднинг қизларини қўймасангиз, бошим бошингизга ҳаром бўлсин, - деди.

Икки қиз ҳам оталик уйларига қайтиб келдилар.

Умму Жамил ва Абу Лаҳаб бу ишлари билан чекланиб қолмади. Набийга (алайҳиссалом) доимий равишда азият етказавердилар. «Абу Лаҳабнинг қўллари қуриган - ҳалок бўлгай! (Аниқки,) у қуриди - ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгапи йўқ! Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан (эшилган) арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!» (Масад, 1-5).

Қийинчиликлар

Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) самимий ва вафодор завжасига: «Энди бизга уйқу йўқ, эй Ҳадича...» дедилар.

Руқайя ва Умму Гулсум уйларидаги муҳит ўзгариб қолганини сездилар. Уйда хурсандчиликдан асар ҳам қолмагандай, ғам-қайғу буткул ҳукмрондек кўринар эди. Бироқ опа-сингил ота-оналари билан бирга бу қийинчиликларга бардош бердилар.

Курайшийларнинг тахмини бекор бўлди, севинчлари узоққа бормади. Улар ўйлаганидек, қизларининг уйга қайтиб келиши билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буюк вазифаларини адо этишдан тўхтаб қолмадилар. Аллоҳ таоло солиҳ, асл бир оилага мансуб, бой ва юмшоқ табиатли куёв берди. Бу киши Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) насаб, мавқе ва бойликда Қурайшнинг энг олди кишиларидан эди.

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Руқайяни Усмонга (розияллоҳу анҳо) никоҳладилар ва уларга баракот тилаб, Аллоҳ таолога дуо қилдилар.

Қурайш мушрикларининг мусулмонларга азиятлари янада ортди. Уларга жуда ёмон муносабатда бўла бошладилар. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фитнага дучор бўлишмасин деб саҳобаларнинг Ҳабашистонга ҳижрат қилишларига изн бердилар.

Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) билан завжаси Руқайя ҳам йўл ҳозирлигини кўра бошладилар. Руқайянинг кўзлари ёш, калби ғам-алам билан тўла эди. Айрилиқ олдидан отасини, онасини ва қариндошларини бир-бир қучоқлади. Айтмоқчи бўлган гапларини айтолмай, сўзлари бўғзига тиқилди. Унинг бутун ҳолати гўё:

«Оиладан, ватандан айрилиш жуда оғир. Руҳ билан тананинг ажралишига ўхшайди. Аллоҳ бу ишимиздан рози бўлсин. Ишончимиз йўлида жонимиз фидо бўлсин», деяётгандек эди.

Усмон (розияллоҳу анҳу) ҳам жуда хафа эдилар. Сабрли мўмина Руқайя унга юзланиб, таскин бериш учун:

- Аллоҳ таоло биз билан ва Шу муборак Байтнинг атрофидаги тупроғимизда қолаётган кишилар билан биргадир, - деди.

Ҳазрати Усмонинг (розияллоҳу анҳу) кайғуси тарқалди. Ҳабашистон томон йўлга тушдилар.

Нажоший юртида

Муҳожирлар кўп икромларга ноил бўлиб, Нажоший ҳимоясида яшадилар. Уларга истаганларидай ҳаракат ва ибодат эркинлиги берилган эди.

Бир кун Макка мушрикларининг мусулмон бўлгани ҳақида ёлғон хабар келди. Буни эшитиб, ҳасрат чекаётган баъзи муҳожирлар оилаларига қовушиш орзуси билан орқага қайтмоқчи бўлдилар.

Бир қисми эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қайтишга рухсат бергунларига қадар шу ерда қолишга қарор қилдилар.

Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ва Рукайя ҳам Маккага кайтганлар билан бирга эдилар. Ватан тупроқларига оёқбосар-босмас, болалик ва ёшлик йиллари ўтган ерларни кўриб, уларнинг кўзлари севинч ёшларига тўлди.

Руқайя узоқ айрилиқдан сўнг онасини зиёрат қилиш учун ота уйига ташриф буюрди. Бироқ онасини кўролмади. Ҳамма жим эди, ҳеч ким жавоб бермасди. Аммо кўз ёшларини тутиб туролмадилар. Оқаётган кўзёшлар унга энг тўғри жавобни берган эди. Руқайя ҳам йиғлади. Бу мусибат ҳам Аллоҳнинг қазо ва қадари эди. Бу аламга ҳам бир мўмина каби сабр этди.

Мадинага ҳижрат

Руқайянинг Маккада қолиши узоққа чўзилмади. Мушрикларнинг тазйиқи кундан-кун ортиб борарди. Мусулмонлар Мадинага ҳижрат этдилар. Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам улар билан бирга эдилар. Руқайяга олам-олам қувонч келтирган ўғли Абдуллоҳ Мадинада туғилди. Руқайя бу фарзандни ўтган кунлардаги мусибат, сиқинти ва исканжалар бадалига берилган мукофот дея қабул этди.

Лекин мўмин киши доимо имтиҳон қилинади, унга балолар юборилиб, синалади.

«У сизларнипг қайсиларингиз чиройлироқ - яхшироқ амал қилгувчи эканингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир» (Мулк, 2).

Гўдак беланчакда ухлаётганида бир хўроз юзини чўқиб одқи. Яраси оғирлиги учун бир неча кундан сўнг ўлди. Руқайя бу мусибатнинг оғирлигига чидай олмади, ҳушидан кетди. Иситмаси кўтарилиб, безгакка чалинди.

Суюкли эри Усмон (розияллоҳу анҳу) унинг ёнидан ҳеч айрилмади. Ғам-қайғуни енгиллатиши учун Аллоҳ таолога тинмай дуолар қилди.

Севганидан айрилган ота

Мадинада ансор ва муҳожирлар Шомдан қайтаётан қурайшийларга қарши ҳужумга тайёрланаётган эдилар. Усмон (розияллоҳу анҳу) ҳам жангга чиқмоқчи бўлди. Лекин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга хаста завжаси Руқайианинг ёнида қолишни буюрдилар.

Руқайянинг аҳволи оғирланшб борарди. Касаллик кучайди. Ниҳоят, дудокдар орасидан чиқаётган нафас узилиб қолди. Руҳ танни тарк этган эди.

Севимли ёридан айрилиб қолган Усмон (розияллоҳу анҳу) унинг пешона ва қўлларидан ўпиб, аста юзини ёпар экан, Бадрдан келган чопар мусулмонларнинг зафарини эълон қилди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Усмоннинг (розияллоҳу анҳу) уйига кирдилар. Руқайянинг ўлими ҳақидаги хабар қаттиқ таъсир этган эди. Руқайянинг хонасида йиғлаб ўтирган неваралари Фотимани шафқат ила охиста ўрнидан тургазиб, енглари билан кўз ёшларинй артдилар.

Ҳозир бўлган аёллар ўзларини тутолмай, йиғлаб юбордилар. Умар (розияллоҳу анҳу) қамчиси билан уларни урмоқчи бўлди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг қўлидан ушлаб:

«Кўздан ва қалбдан нима келса, Аллоҳдан, Унинг марҳаматидандир. Кўл ва тилдан бўлса, шайтондандир», деб уни қайтардилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Бақиъ қабристонига бориб қизлари Руқайянинг ҳаққига дуо қилдилар. Кабр устига ўз қўллари билан тоза тупроқ ташладилар. Сўнг яна ортга қайтдилар.

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки ҳижрат соҳиби бўлган қизлари Руқайядан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Имони, ҳижрати ва ҳаёти давомида кўрган мусибатлари учун энг гўзал шаклда ажр-мукофотлар берсин. Омин.

«Қаҳрамон мўмина аёллар» китобидан (Тошкент, «Мовароуннаҳр», 2005) олинди.

Ruqayya Zaynabdan keyin dunyoga keldi. U ham ota-onasining ko‘z qorachig‘i edi. Ruqayya va Ummu Gulsum ikkovlari xuddi egizaklardek o‘sdilar. Bir-birlarini juda sevardilar. Bu sevgi va mehr opalari Zaynab uzatilganidan so‘ng yanada kuchaydi. Go‘yo taqdir ularning hayotini mushtarak bir yo‘lga chizgandek bir-birlariga qattiq bog‘lanib qolgan edilar.

Abu Lahabdan sovchilik

Zaynab (roziyallohu anhu) Abul Os ibn Robi' bilan turmush qurganidan so‘ng Ruqayya va Ummu Gulsumning ham bo‘ylari yetib qoldi. Abu Tolib ularni birodari Abu Lahabning o‘g‘illari Utba va Utaybaga so‘rab keldi. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) unga shunday javob berdilar:

- Ey amaki, qarindoshchilikni siylayman, biroq menga biroz muhlat bering. Bu masala yuzasidan kizlarim bilan gaplashay.

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) xonadon ahliga Abu Tolibning maqsadidan gap ochdilar, Hadicha onamiz va qizlariga ahvolni tushuntirdilar.

Hazrati Hadicha (roziyallohu anhu) bu gaplarni eshitib o‘yga cho‘mdilar. Chunki Abu Lahabning xotini Ummu Jamil qahri qattiq, tili achchiq va o‘ylamay ish qiladigan xotin ekanini bilar edilar. Shuning uchun qizlarining bu xonadonga kelin bo‘lishlarini xoxlamay turardilar. Biroq ra'ylarini qaytarmaslik uchun indamadilar. Qizlari ham buni his qilib jim o‘tirardilar. Shunday tarzda, qatiy qaror qabul qilindi. Shafqatli ota qizlariga barakot tiladi. Ularni aziz va jamil bo‘lgan Allohning panohiga topshirdi.

Payg‘ambarlik davri

Makka osmonida bir nur ko‘rindi. Bugun Makkani oydinlatib, qorong‘ulikni tarqatib yubordi. Bu nur Rasulullohning(sollallohu alayhi va sallam) payg‘ambarlik nuri edi.

Hazrati Hadicha (roziyallohu anhu) qizlari Ruqayia va Ummu Gulsumni o‘ylar edi. Ummu Jamil va uning so‘zidan hech chiqmaydigan Abu Lahab xonadonida qizlarining holi ne kechadi?

Qurayshiylar Muhammad (sollallohu alayhi va sallam) xususida aniq bir to‘xtamga kelish uchun to‘plandilar. Oralaridan biri:

- Siz Muhammadning ishiga halaqit bermoqchimisiz? U holda qizlarini qaytarib yuboringlar, u qizlari bilan ovora bo‘lib qoladi, - dedi.

Abu Lahab Hazrati Payg‘ambarning qizlari bilan oila qurgan o‘g‘illariga:

- Agar Muhammadning qizlarini qo‘ymasangiz, boshim boshingizga harom bo‘lsin, - dedi.

Ikki qiz ham otalik uylariga qaytib keldilar.

Ummu Jamil va Abu Lahab bu ishlari bilan cheklanib qolmadi. Nabiyga (alayhissalom) doimiy ravishda aziyat yetkazaverdilar. «Abu Lahabning qo‘llari qurigan - halok bo‘lgay! (Aniqki,) u quridi - halok bo‘ldi! Mol-mulki va kasb qilib topgan narsalari unga asqotgapi yo‘q! Yaqinda uning o‘zi ham, uning o‘tin orqalagan, bo‘ynida pishiq toladan (eshilgan) arqon bo‘lgan xotini ham (lovullab turgan) alangali do‘zaxga kirajak!» (Masad, 1-5).

Qiyinchiliklar

Muhammad (sollallohu alayhi va sallam) samimiy va vafodor zavjasiga: «Endi bizga uyqu yo‘q, ey Hadicha...» dedilar.

Ruqayya va Ummu Gulsum uylaridagi muhit o‘zgarib qolganini sezdilar. Uyda xursandchilikdan asar ham qolmaganday, g‘am-qayg‘u butkul hukmrondek ko‘rinar edi. Biroq opa-singil ota-onalari bilan birga bu qiyinchiliklarga bardosh berdilar.

Kurayshiylarning taxmini bekor bo‘ldi, sevinchlari uzoqqa bormadi. Ular o‘ylaganidek, qizlarining uyga qaytib kelishi bilan Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) buyuk vazifalarini ado etishdan to‘xtab qolmadilar. Alloh taolo solih, asl bir oilaga mansub, boy va yumshoq tabiatli kuyov berdi. Bu kishi Usmon ibn Affon (roziyallohu anhu) nasab, mavqe va boylikda Qurayshning eng oldi kishilaridan edi.

Nabiy (sollallohu alayhi va sallam) Ruqayyani Usmonga (roziyallohu anho) nikohladilar va ularga barakot tilab, Alloh taologa duo qildilar.

Quraysh mushriklarining musulmonlarga aziyatlari yanada ortdi. Ularga juda yomon munosabatda bo‘la boshladilar. Shuning uchun Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) fitnaga duchor bo‘lishmasin deb sahobalarning Habashistonga hijrat qilishlariga izn berdilar.

Usmon ibn Affon (roziyallohu anhu) bilan zavjasi Ruqayya ham yo‘l hozirligini ko‘ra boshladilar. Ruqayyaning ko‘zlari yosh, kalbi g‘am-alam bilan to‘la edi. Ayriliq oldidan otasini, onasini va qarindoshlarini bir-bir quchoqladi. Aytmoqchi bo‘lgan gaplarini aytolmay, so‘zlari bo‘g‘ziga tiqildi. Uning butun holati go‘yo:

«Oiladan, vatandan ayrilish juda og‘ir. Ruh bilan tananing ajralishiga o‘xshaydi. Alloh bu ishimizdan rozi bo‘lsin. Ishonchimiz yo‘lida jonimiz fido bo‘lsin», deyayotgandek edi.

Usmon (roziyallohu anhu) ham juda xafa edilar. Sabrli mo‘mina Ruqayya unga yuzlanib, taskin berish uchun:

- Alloh taolo biz bilan va Shu muborak Baytning atrofidagi tuprog‘imizda qolayotgan kishilar bilan birgadir, - dedi.

Hazrati Usmoning (roziyallohu anhu) kayg‘usi tarqaldi. Habashiston tomon yo‘lga tushdilar.

Najoshiy yurtida

Muhojirlar ko‘p ikromlarga noil bo‘lib, Najoshiy himoyasida yashadilar. Ularga istaganlariday harakat va ibodat erkinligi berilgan edi.

Bir kun Makka mushriklarining musulmon bo‘lgani haqida yolg‘on xabar keldi. Buni eshitib, hasrat chekayotgan ba'zi muhojirlar oilalariga qovushish orzusi bilan orqaga qaytmoqchi bo‘ldilar.

Bir qismi esa Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) qaytishga ruxsat bergunlariga qadar shu yerda qolishga qaror qildilar.

Usmon ibn Affon (roziyallohu anhu) va Rukayya ham Makkaga kaytganlar bilan birga edilar. Vatan tuproqlariga oyoqbosar-bosmas, bolalik va yoshlik yillari o‘tgan yerlarni ko‘rib, ularning ko‘zlari sevinch yoshlariga to‘ldi.

Ruqayya uzoq ayriliqdan so‘ng onasini ziyorat qilish uchun ota uyiga tashrif buyurdi. Biroq onasini ko‘rolmadi. Hamma jim edi, hech kim javob bermasdi. Ammo ko‘z yoshlarini tutib turolmadilar. Oqayotgan ko‘zyoshlar unga eng to‘g‘ri javobni bergan edi. Ruqayya ham yig‘ladi. Bu musibat ham Allohning qazo va qadari edi. Bu alamga ham bir mo‘mina kabi sabr etdi.

Madinaga hijrat

Ruqayyaning Makkada qolishi uzoqqa cho‘zilmadi. Mushriklarning tazyiqi kundan-kun ortib borardi. Musulmonlar Madinaga hijrat etdilar. Hazrati Payg‘ambar (sollallohu alayhi va sallam) ham ular bilan birga edilar. Ruqayyaga olam-olam quvonch keltirgan o‘g‘li Abdulloh Madinada tug‘ildi. Ruqayya bu farzandni o‘tgan kunlardagi musibat, siqinti va iskanjalar badaliga berilgan mukofot deya qabul etdi.

Lekin mo‘min kishi doimo imtihon qilinadi, unga balolar yuborilib, sinaladi.

«U sizlarnipg qaysilaringiz chiroyliroq - yaxshiroq amal qilguvchi ekaningizni imtihon qilish uchun o‘lim va hayotni yaratgan Zotdir. U qudratli va mag‘firatlidir» (Mulk, 2).

Go‘dak belanchakda uxlayotganida bir xo‘roz yuzini cho‘qib odqi. Yarasi og‘irligi uchun bir necha kundan so‘ng o‘ldi. Ruqayya bu musibatning og‘irligiga chiday olmadi, hushidan ketdi. Isitmasi ko‘tarilib, bezgakka chalindi.

Suyukli eri Usmon (roziyallohu anhu) uning yonidan hech ayrilmadi. G'am-qayg‘uni yengillatishi uchun Alloh taologa tinmay duolar qildi.

Sevganidan ayrilgan ota

Madinada ansor va muhojirlar Shomdan qaytayotan qurayshiylarga qarshi hujumga tayyorlanayotgan edilar. Usmon (roziyallohu anhu) ham jangga chiqmoqchi bo‘ldi. Lekin Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) unga xasta zavjasi Ruqayianing yonida qolishni buyurdilar.

Ruqayyaning ahvoli og‘irlanshb borardi. Kasallik kuchaydi. Nihoyat, dudokdar orasidan chiqayotgan nafas uzilib qoldi. Ruh tanni tark etgan edi.

Sevimli yoridan ayrilib qolgan Usmon (roziyallohu anhu) uning peshona va qo‘llaridan o‘pib, asta yuzini yopar ekan, Badrdan kelgan chopar musulmonlarning zafarini e'lon qildi.

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) Usmonning (roziyallohu anhu) uyiga kirdilar. Ruqayyaning o‘limi haqidagi xabar qattiq ta'sir etgan edi. Ruqayyaning xonasida yig‘lab o‘tirgan nevaralari Fotimani shafqat ila oxista o‘rnidan turgazib, yenglari bilan ko‘z yoshlariny artdilar.

Hozir bo‘lgan ayollar o‘zlarini tutolmay, yig‘lab yubordilar. Umar (roziyallohu anhu) qamchisi bilan ularni urmoqchi bo‘ldi. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) uning qo‘lidan ushlab:

«Ko‘zdan va qalbdan nima kelsa, Allohdan, Uning marhamatidandir. Ko‘l va tildan bo‘lsa, shaytondandir», deb uni qaytardilar.

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) Baqi' qabristoniga borib qizlari Ruqayyaning haqqiga duo qildilar. Kabr ustiga o‘z qo‘llari bilan toza tuproq tashladilar. So‘ng yana ortga qaytdilar.

Rasulullohning (sollallohu alayhi va sallam) ikki hijrat sohibi bo‘lgan qizlari Ruqayyadan Alloh taolo rozi bo‘lsin. Imoni, hijrati va hayoti davomida ko‘rgan musibatlari uchun eng go‘zal shaklda ajr-mukofotlar bersin. Omin.

«Qahramon mo'mina ayollar» kitobidan (Toshkent, «Movarounnahr», 2005) olindi.