Warning: include(html/template.php): failed to open stream: No such file or directory in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Warning: include(html/template.php): failed to open stream: No such file or directory in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Warning: include(): Failed opening 'html/template.php' for inclusion (include_path='.:/opt/alt/php56/usr/share/pear:/opt/alt/php56/usr/share/php') in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Ўзбекистон Қаҳрамонлари кимлар?

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 12.11.2015

Савол: “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ҳақида маълумот берсангиз. Унга кимлар лойиқ кўрилади. Шу кунгача кимлар ушбу унвон соҳиби бўлганлар? (Сарвар)

Жавоб: Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясида ёзилишича, «Ўзбекистон Қаҳрамони»— Ўзбекистоннинг олий даражадаги унвони. 1994 йил 5 майда таъсис этилган. Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Унвон айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилиши мумкин.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади. Унвонни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг такдимномасига биноан амалга оширилади.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахсга олий нишон — «Олтин Юлдуз» медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат топширилади. « збекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақига ёки пенсияга қўшимча равишда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ой сайин тўланадиган устама мукофот оладилар, қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган имтиёзлардан фойдаланадилар.

«Олтин Юлдуз» медали 750 даражали (пробали) олтин қотишмасидан тайёрланади ва олд томонида ҳар бир қиррасининг икки ёнбағридан олтин нурлар таралган саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади, оғирлиги 12,5 гр. «Олтин Юлдуз» медали кўкракнинг чап томонига орден ва медаллардан юқорироққа тақилади. «Ўзбекистон Қаҳрамони» фақат бир марта берилади. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони вафотидан кейин берилган тақдирда «Олтин Юлдуз» медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат мукофотланганнинг оиласига топширилади.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин Юлдуз» медали билан тақдирланганлар:

1995 йил
Алимуҳамедов Эркин Ҳайдарович — В. П. Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг чилангар-йиғувчиси
Мамажонов Комилжон — Фарғона вилояти, Тошлоқ туманидаги Х. Морозиқов номли жамоа хўжалиги бригадаси бошлиғи
Панин Анатолий Николаевич — Навоий тоғ-металлургия комбинати «Восток» кони шимолий руда бошқармаси экскаватор машинистлари бригадаси бошлиғи
Рўзиев Бўрон — «Ўзнефтгазқазибчиқариш» давлат акционерлик бирлашмаси «Муборакгаз» газ кони бошқармасининг нефт ва газ қазиб чиқариш оператори
Темирова Муяссар — Бухоро шаҳридаги «Зардўз» акционерлик жамияти юксак бадиий буюмлар тайёрлаш участкасининг катта устаси

1996 йил
Абдурасулов Содиқжон — Шаҳрихон туманидаги «Олтин водий» жамоа хўжалиги дончилик бригадаси бошлиғи
Асадов Мирумар — Самарқанд махсус илмий таъмирлаш ишлаб чиқариш устахонаси таъмирловчиси
Кочкарова Айшахон — Наманган вилояти туғруқхонаси бўлим мудири
Кучерский Николай Иванович — Ўзбекистон Республикаси Қизилқум нодир металлар ва олтин давлат концерни раиси
Файзуллаев Иброҳим — Денов туманидаги С. Раҳимов номли жамоа хўжалиги бошқаруви раиси

1997 йил
Мадалиева Манзура Абдуллаевна — Қўқон шаҳридаги 10-ўрта мактаб математика ўқитувчиси
Саитова Онесия Саитовна — Қорақалпоғистон Республикаси 1-туғруқхонасининг гинекология бўлими мудири
Умаров Холхўжа Мукаррамович — «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси «Тошмахсуспардозқурилиш» акциядорлик жамияти 42-қурилиш бошқармаси сувоқчилар бригадаси бошлиғи
Қувақов Машарип — Боғот туманидаги «Боғот» жамоа хўжалиги бошқаруви раиси

1998 йил
Зиятов Парда — Жиззах тумани, Хамроқул Носиров номли жамоа хўжалиги пахтачилик бригадаси бошлиғи
Обидов Қобилжон Fофурович — Андижон вилояти ҳокими
Орипов Абдулла — Ўзбекистон халқ шоири, республика Ёзувчилар уюшмаси раиси
Турдиев Жонсаид — Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати «Қолмақир» кони экскаватор машинисти
Қурбонов Анвар Сарманович — «Сирдарёжамқурилиш»га қарашли 49-кўчма механизациялашган колоннанинг бригада бошлиғи, Сирдарё вилояти

1999 йил
Абдуллаев Дўстмурод — Пахтачи тумани Р. Махманов номли ширкат хўжалиги бригада бошлиғи
Абдураҳимов Абдували — Чортоқ тумани «Ўзбекистон мустақиллигининг 5 йиллиги» номли ширкат хўжалиги бригада бошлиғи
Аламатов Атахон — Марҳамат тумани У. Қорабоев номли жамоа хўжалиги бригада бошлиғи
Раҳмонов Ғайбулло — Касби тумани Ш. Рашидов номли ширкат хўжалиги ижарачиси
Воҳидов Эркин — Ўзбекистон халқ шоири
Исматова Мавлюда — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси, Юнусобод тумани 273-ўрта мактаб директори
Раҳматова Мартия Аҳмедовна — «Бухоротекс» ҳиссадорлик жамияти 1-йигирув-тўқув фабрикасининг йигирувчиси
Саид Аҳмад (Ҳусанхўжаев Саид Аҳмад) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Умаров Улуғбек Юнусович — Фарғона автомобиль йўлларидан мунтазам фойдаланиш бошқармасининг автоскрепер ҳайдовчиси

2000 йил
Аблақулов Ҳазрат — Ғиждувон тумани С. Айний номли ширкат хўжалиги бош пудратчиси
Джуманиязов Бекдурди — Хива тумани «Ўзбекистон» ширкат хўжалиги бош пудратчиси
Жўраев Юрсинбой — Олтиариқ тумани Б. Отақулов номли ширкат хўжалиги бош пудратчиси

2001 йил
Мухамадиев Рахман Оманович — Вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош врачи
Мўминов Қабул — Муборак газни қайта ишлаш заводи темирчиси
Пак Вера Борисовна — Хива шаҳридаги 20-«Меҳрибонлик уйи» директори
Ризаев Тожибой — Паркент тумани «Заркент» ширкат хўжалиги бошқаруви раиси
Утениязов Алланияз — Нукус тумани «Саховат» фермер хўжалиги бошлиғи

2002 йил
Акрамова Дилбар — Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасининг Наманган вилояти бўлими бошқаруви раиси  
Бобожонов Ислом Олимович — Хоразм вилояти ҳокими  
Зокиров Марат — Жиззах Давлат педагогика институти қошидаги иқтидорли болалар лицейи директори  
Латипов Азим Шукурович  — Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Бухоро» ширкат хўжалиги раиси  
Саидов Муродулло — Қашқадарё вилояти Усмон Юсупов туманидаги Жейнов ширкат хўжалиги раиси  
Шарафиддинов Озод Обидович — «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, адабиётшунос

2003 йил
Абдуразаков Абдурахман  — «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси пўлат эритиш цехининг оператори  
Мухамеджанов Закир  (Зикир Муҳамаджанов)— Ўзбек Миллий академик драма театри актёри  
Нарзуллоев Ахмат Имидович — Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «Лочин» фермер хўжалиги раиси  
Сагатов Серикбай Жузжасарович — Навоий вилояти Томди туманидаги  «Бирлик» ширкат хўжалиги бош чўпони  
Эргашев Аваз — Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Х.Низаматов номли ширкат хўжалиги раиси  
Қаипбергенов Тулепберген — Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг раиси   

2004 йил
Ибрагимов Толкин Юльчибаевич — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компаниясининг «Ўзбекистон» локомотив депоси тепловоз машинисти
Маҳмудова Анор Мадаминовна — Гурлан туманидаги Ибн Сино номли 5-мактаб директори
Ҳомидов Абдураим — Тўрақўрғон туманидаги «Ўзбекистон» ширкат хўжалигининг пудратчиси
Юсупов Ибрагим — Ўзбекистон халқ шоири

2005 йил
Адилов Агитай — Тахтакўпир туманидаги «Тахтакўпир» ширкат хўжалиги бошқаруви раиси
Темиров Ботир Даминович — Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1-технологик цехининг механиги

2006 йил
Абдуллаев Абдуғани — Республика «Усто» ижодий уюшмасининг Қўқон бадиий ишлаб чиқариш корхонаси ёғоч-ўймакор устаси
Абдуллахўжаева Малика Саматовна — Республика патологик анатомия маркази директори, академик
Илясов Баҳодир Қиёмович — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компаниясининг 214-машиналашган темир йўл станциясининг йўл созловчиси
Саматов Саме — Гулистон давлат университети қошидаги академик лицей директори
Ҳайтметов Гулмат — Гурлан туманидаги «Хайтиммат ота» фермер хўжалиги бошлиғи

2007 йил
Маҳкамов Ҳамза Ҳаитович — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компаниясининг 166-йўл машина станцияси темир йўл қуриш механизми машинисти
Дадахонов Тоир — «12-трест» очиқ акциядорлик жамиятининг 50-қурилиш бошқармаси монтажчи-пайвандчилар бригадаси бошлиғи
Мирзаева Халчахон — Тўрақўрғон туманидаги «Хатича ая» фермер хўжалиги бошлиғи
Рахманов Сайдали Парманович — Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати очиқ акциядорлик жамияти «Қолмақир» конининг экскаватор машинисти
Саидазимов Зархўжа Муратович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Боинг» учувчилар отрядининг учувчи-йўриқчиси

2008 йил
Бахромов Исахан Насирович — Ангор туманидаги «Саидносирхон» фермер хўжалиги бошлиғи
Сойибов Фархат Яхшиевич — Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси 2-Гидрометаллургия заводининг цех бошлиғи
Абдуллаева Сиёсатхон — Олтинкўл туманидаги «Олтинкўл водий гулшани» фермер хўжалиги бошлиғи    
Каримов Эгамберган Каримович — Урганч автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи директори
Хожаниязов Гайратдин — Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими тарих, археология ва этнография институтининг археология бўлими мудири    

2009 йил
Иброгимов Комил — «Навоий иссиқлик электр станцияси» очиқ акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш техника бўлими смена бошлиғи
Нарзиев Тўра Икромович — «Аму-Бухороканалқурилиш» акциядорлик жамиятига қарашли 4-кўчма механизациялашган жамланма экскаваторчиси
Туйчиев Алим Исмаилович — «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасининг электрда пўлат эритиш цехи эритувчиси

2010 йил
Зияев Юсуп Мингкабилович — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг 166-йўл машина станцияси темир йўл қуриш механизми машинисти
Ғопиров Камолидин — Шаҳрихон туманидаги 53-мактаб интернати директори
Эргашева Патила — Бувайда туманидаги «Патилахон» фермер хўжалиги бошлиғи

2011 йил
Сейтназаров Сарсенбай Ержанович – Тахтакўпир туманидаги “Тайимбет” фермер хўжалиги бошлиғи
Фарманов Александр Касимович – “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” очиқ аксиядорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори
Қосимов Хасанбой Хатамович – “GM O‘zbekiston” аксиядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш технологияси бўлими бош технологи

2012 йил
Турдиев Содиқжон — Асака тумани «Асака жилоси» фермер хўжалиги бошлиғи
Камилов Халиджан Махамаджанович — Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг офтальмология кафедраси профессори
Шаимов Мирзахмат Исматович — «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» очиқ акциядорлик жамияти бош муҳандиси

2013 йил
Азларов Тургун Рахматович – Шайхонтоҳур туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактаби математика ва информатика фанлари ўқитувчиси
Раматов Ачилбай Жуманиязович – “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси
Эшматов Анорбой Аббасович – Пахтакор туманидаги “Анвар” фермер хўжалиги бошлиғи

2014 йил
Базаров Абдимурат — Қамаши туманидаги «Бозор ўғли Абди» фермер хўжалиги бошлиғи
Маматкулов Шукуржон — Олтинкўл иқтисодиёт коллежи директори
Низамходжаев Зайниддин Махаматович — Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази бўлим мудири

2015 йил
Ганиева Суйима Ганиевна – Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Мумтоз филология» кафедраси профессори
Санакулов Кувондик – «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори
Топволдиев Таваккал Темирович – «Нуроний» жамғармасининг Андижон вилояти бўлими раиси
Ҳосилов Аваз – Каттақўрғон туманидаги «Ҳосил» фермер хўжалиги бошлиғ

* * *

Savol: “O‘zbekiston Qahramoni” unvoni haqida ma’lumot bersangiz. Unga kimlar loyiq ko‘riladi. Shu kungacha kimlar ushbu unvon sohibi bo‘lganlar? (Sarvar)

Javob: O‘zbekiston Milliy Entsiklopediyasida yozilishicha, «O‘zbekiston Qahramoni»— O‘zbekistonning oliy darajadagi unvoni. 1994 yil 5 mayda ta’sis etilgan. O‘zbekiston Respublikasining fuqarolariga davlat va xalq oldidagi qahramonona jasorat ko‘rsatish bilan bog‘liq xizmatlari uchun beriladi. Unvon ayrim hollarda O‘zbekiston Respublikasi fuqarosi bo‘lmagan shaxslarga ham berilishi mumkin.

«O‘zbekiston Qahramoni» O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan beriladi. Unvonni berish O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudining Raisi, O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining Raisi, O‘zbekiston Respublikasi Oliy xo‘jalik sudining Raisi, O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokurori, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Jo‘qorg‘i Kengesining Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, vazirliklar, davlat qo‘mitalari va idoralar rahbarlarining hamda jamoat birlashmalari respublika organlarining takdimnomasiga binoan amalga oshiriladi.

«O‘zbekiston Qahramoni» unvoni bilan taqdirlangan shaxsga oliy nishon — «Oltin Yulduz» medali va unvon berilganligi to‘g‘risidagi hujjat topshiriladi. « zbekiston Qahramoni» unvoni bilan taqdirlangan shaxslar oylik ish haqiga yoki pensiyaga qo‘shimcha ravishda eng kam oylik ish haqi miqdorida oy sayin to‘lanadigan ustama mukofot oladilar, qonun hujjatlarida belgilab qo‘yilgan imtiyozlardan foydalanadilar.

«Oltin Yulduz» medali 750 darajali (probali) oltin qotishmasidan tayyorlanadi va old tomonida har bir qirrasining ikki yonbag‘ridan oltin nurlar taralgan sakkiz qirrali yulduz shaklida bo‘ladi, og‘irligi 12,5 gr. «Oltin Yulduz» medali ko‘krakning chap tomoniga orden va medallardan yuqoriroqqa taqiladi. «O‘zbekiston Qahramoni» faqat bir marta beriladi. «O‘zbekiston Qahramoni» unvoni vafotidan keyin berilgan taqdirda «Oltin Yulduz» medali va unvon berilganligi to‘g‘risidagi hujjat mukofotlanganning oilasiga topshiriladi.

«O‘zbekiston Qahramoni» unvoni va «Oltin Yulduz» medali bilan taqdirlanganlar:

1995 yil
Alimuhamedov Erkin Haydarovich — V. P. Chkalov nomli Toshkent aviatsiya ishlab chiqarish birlashmasining chilangar-yig‘uvchisi
Mamajonov Komiljon — Farg‘ona viloyati, Toshloq tumanidagi X. Moroziqov nomli jamoa xo‘jaligi brigadasi boshlig‘i
Panin Anatoliy Nikolaevich — Navoiy tog‘-metallurgiya kombinati «Vostok» koni shimoliy ruda boshqarmasi ekskavator mashinistlari brigadasi boshlig‘i
Ro‘ziev Bo‘ron — «O‘zneftgazqazibchiqarish» davlat aktsionerlik birlashmasi «Muborakgaz» gaz koni boshqarmasining neft va gaz qazib chiqarish operatori
Temirova Muyassar — Buxoro shahridagi «Zardo‘z» aktsionerlik jamiyati yuksak badiiy buyumlar tayyorlash uchastkasining katta ustasi

1996 yil
Abdurasulov Sodiqjon — Shahrixon tumanidagi «Oltin vodiy» jamoa xo‘jaligi donchilik brigadasi boshlig‘i
Asadov Mirumar — Samarqand maxsus ilmiy ta’mirlash ishlab chiqarish ustaxonasi ta’mirlovchisi
Kochkarova Ayshaxon — Namangan viloyati tug‘ruqxonasi bo‘lim mudiri
Kucherskiy Nikolay Ivanovich — O‘zbekiston Respublikasi Qizilqum nodir metallar va oltin davlat kontserni raisi
Fayzullaev Ibrohim — Denov tumanidagi S. Rahimov nomli jamoa xo‘jaligi boshqaruvi raisi

1997 yil
Madalieva Manzura Abdullaevna — Qo‘qon shahridagi 10-o‘rta maktab matematika o‘qituvchisi
Saitova Onesiya Saitovna — Qoraqalpog‘iston Respublikasi 1-tug‘ruqxonasining ginekologiya bo‘limi mudiri
Umarov Xolxo‘ja Mukarramovich — «Toshkentuyjoyinvestqurilish» korporatsiyasi «Toshmaxsuspardozqurilish» aktsiyadorlik jamiyati 42-qurilish boshqarmasi suvoqchilar brigadasi boshlig‘i
Quvaqov Masharip — Bog‘ot tumanidagi «Bog‘ot» jamoa xo‘jaligi boshqaruvi raisi

1998 yil
Ziyatov Parda — Jizzax tumani, Xamroqul Nosirov nomli jamoa xo‘jaligi paxtachilik brigadasi boshlig‘i
Obidov Qobiljon Fofurovich — Andijon viloyati hokimi
Oripov Abdulla — O‘zbekiston xalq shoiri, respublika Yozuvchilar uyushmasi raisi
Turdiev Jonsaid — Olmaliq tog‘-metallurgiya kombinati «Qolmaqir» koni ekskavator mashinisti
Qurbonov Anvar Sarmanovich — «Sirdaryojamqurilish»ga qarashli 49-ko‘chma mexanizatsiyalashgan kolonnaning brigada boshlig‘i, Sirdaryo viloyati

1999 yil
Abdullaev Do‘stmurod — Paxtachi tumani R. Maxmanov nomli shirkat xo‘jaligi brigada boshlig‘i
Abdurahimov Abduvali — Chortoq tumani «O‘zbekiston mustaqilligining 5 yilligi» nomli shirkat xo‘jaligi brigada boshlig‘i
Alamatov Ataxon — Marhamat tumani U. Qoraboev nomli jamoa xo‘jaligi brigada boshlig‘i
Rahmonov G‘aybullo — Kasbi tumani Sh. Rashidov nomli shirkat xo‘jaligi ijarachisi
Vohidov Erkin — O‘zbekiston xalq shoiri
Ismatova Mavlyuda — O‘zbekiston Respublikasi xalq o‘qituvchisi, Yunusobod tumani 273-o‘rta maktab direktori
Rahmatova Martiya Ahmedovna — «Buxoroteks» hissadorlik jamiyati 1-yigiruv-to‘quv fabrikasining yigiruvchisi
Said Ahmad (Husanxo‘jaev Said Ahmad) — O‘zbekiston xalq yozuvchisi
Umarov Ulug‘bek Yunusovich — Farg‘ona avtomobil yo‘llaridan muntazam foydalanish boshqarmasining avtoskreper haydovchisi

2000 yil
Ablaqulov Hazrat — G‘ijduvon tumani S. Ayniy nomli shirkat xo‘jaligi bosh pudratchisi
Djumaniyazov Bekdurdi — Xiva tumani «O‘zbekiston» shirkat xo‘jaligi bosh pudratchisi
Jo‘raev Yursinboy — Oltiariq tumani B. Otaqulov nomli shirkat xo‘jaligi bosh pudratchisi

2001 yil
Muxamadiev Raxman Omanovich — Viloyat ko‘z kasalliklari shifoxonasi bosh vrachi
Mo‘minov Qabul — Muborak gazni qayta ishlash zavodi temirchisi
Pak Vera Borisovna — Xiva shahridagi 20-«Mehribonlik uyi» direktori
Rizaev Tojiboy — Parkent tumani «Zarkent» shirkat xo‘jaligi boshqaruvi raisi
Uteniyazov Allaniyaz — Nukus tumani «Saxovat» fermer xo‘jaligi boshlig‘i

2002 yil
Akramova Dilbar — O‘zbekiston «Mehr-shafqat va salomatlik» jamg‘armasining Namangan viloyati bo‘limi boshqaruvi raisi  
Bobojonov Islom Olimovich — Xorazm viloyati hokimi  
Zokirov Marat — Jizzax Davlat pedagogika instituti qoshidagi iqtidorli bolalar litseyi direktori  
Latipov Azim Shukurovich  — Buxoro viloyati Shofirkon tumanidagi «Buxoro» shirkat xo‘jaligi raisi  
Saidov Murodullo — Qashqadaryo viloyati Usmon Yusupov tumanidagi Jeynov shirkat xo‘jaligi raisi  
Sharafiddinov Ozod Obidovich — «Jahon adabiyoti» jurnali bosh muharriri, adabiyotshunos

2003 yil
Abdurazakov Abduraxman  — «O‘zbekiston metallurgiya kombinati» aktsiyadorlik ishlab chiqarish birlashmasi po‘lat eritish tsexining operatori  
Muxamedjanov Zakir  (Zikir Muhamadjanov)— O‘zbek Milliy akademik drama teatri aktyori  
Narzulloev Axmat Imidovich — Surxondaryo viloyati Denov tumanidagi «Lochin» fermer xo‘jaligi raisi  
Sagatov Serikbay Juzjasarovich — Navoiy viloyati Tomdi tumanidagi  «Birlik» shirkat xo‘jaligi bosh cho‘poni  
Ergashev Avaz — Samarqand viloyati Jomboy tumanidagi X.Nizamatov nomli shirkat xo‘jaligi raisi  
Qaipbergenov Tulepbergen — Qoraqalpog‘iston Respublikasi Yozuvchilar uyushmasining raisi   

2004 yil
Ibragimov Tolkin Yulchibaevich — «O‘zbekiston temir yo‘llari» davlat aktsiyadorlik kompaniyasining «O‘zbekiston» lokomotiv deposi teplovoz mashinisti
Mahmudova Anor Madaminovna — Gurlan tumanidagi Ibn Sino nomli 5-maktab direktori
Homidov Abduraim — To‘raqo‘rg‘on tumanidagi «O‘zbekiston» shirkat xo‘jaligining pudratchisi
Yusupov Ibragim — O‘zbekiston xalq shoiri

2005 yil
Adilov Agitay — Taxtako‘pir tumanidagi «Taxtako‘pir» shirkat xo‘jaligi boshqaruvi raisi
Temirov Botir Daminovich — Farg‘ona neftni qayta ishlash zavodi 1-texnologik tsexining mexanigi

2006 yil
Abdullaev Abdug‘ani — Respublika «Usto» ijodiy uyushmasining Qo‘qon badiiy ishlab chiqarish korxonasi yog‘och-o‘ymakor ustasi
Abdullaxo‘jaeva Malika Samatovna — Respublika patologik anatomiya markazi direktori, akademik
Ilyasov Bahodir Qiyomovich — «O‘zbekiston temir yo‘llari» davlat aktsiyadorlik kompaniyasining 214-mashinalashgan temir yo‘l stantsiyasining yo‘l sozlovchisi
Samatov Same — Guliston davlat universiteti qoshidagi akademik litsey direktori
Haytmetov Gulmat — Gurlan tumanidagi «Xaytimmat ota» fermer xo‘jaligi boshlig‘i

2007 yil
Mahkamov Hamza Haitovich — «O‘zbekiston temir yo‘llari» davlat aktsiyadorlik kompaniyasining 166-yo‘l mashina stantsiyasi temir yo‘l qurish mexanizmi mashinisti
Dadaxonov Toir — «12-trest» ochiq aktsiyadorlik jamiyatining 50-qurilish boshqarmasi montajchi-payvandchilar brigadasi boshlig‘i
Mirzaeva Xalchaxon — To‘raqo‘rg‘on tumanidagi «Xaticha aya» fermer xo‘jaligi boshlig‘i
Raxmanov Saydali Parmanovich — Olmaliq tog‘-metallurgiya kombinati ochiq aktsiyadorlik jamiyati «Qolmaqir» konining ekskavator mashinisti
Saidazimov Zarxo‘ja Muratovich — «O‘zbekiston havo yo‘llari» milliy aviakompaniyasi «Boing» uchuvchilar otryadining uchuvchi-yo‘riqchisi

2008 yil
Baxromov Isaxan Nasirovich — Angor tumanidagi «Saidnosirxon» fermer xo‘jaligi boshlig‘i
Soyibov Farxat Yaxshievich — Navoiy kon-metallurgiya kombinati Markaziy kon boshqarmasi 2-Gidrometallurgiya zavodining tsex boshlig‘i
Abdullaeva Siyosatxon — Oltinko‘l tumanidagi «Oltinko‘l vodiy gulshani» fermer xo‘jaligi boshlig‘i    
Karimov Egambergan Karimovich — Urganch avtomobil va yo‘llar kasb-hunar kolleji direktori
Xojaniyazov Gayratdin — O‘zbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasi Qoraqalpog‘iston bo‘limi tarix, arxeologiya va etnografiya institutining arxeologiya bo‘limi mudiri    

2009 yil
Ibrogimov Komil — «Navoiy issiqlik elektr stantsiyasi» ochiq aktsiyadorlik jamiyatining ishlab chiqarish texnika bo‘limi smena boshlig‘i
Narziev To‘ra Ikromovich — «Amu-Buxorokanalqurilish» aktsiyadorlik jamiyatiga qarashli 4-ko‘chma mexanizatsiyalashgan jamlanma ekskavatorchisi
Tuychiev Alim Ismailovich — «O‘zbekiston metallurgiya kombinati» aktsiyadorlik ishlab chiqarish birlashmasining elektrda po‘lat eritish tsexi erituvchisi

2010 yil
Ziyaev Yusup Mingkabilovich — «O‘zbekiston temir yo‘llari» davlat aktsiyadorlik temir yo‘l kompaniyasining 166-yo‘l mashina stantsiyasi temir yo‘l qurish mexanizmi mashinisti
G‘opirov Kamolidin — Shahrixon tumanidagi 53-maktab internati direktori
Ergasheva Patila — Buvayda tumanidagi «Patilaxon» fermer xo‘jaligi boshlig‘i

2011 yil
Seytnazarov Sarsenbay Yerjanovich – Taxtako‘pir tumanidagi “Tayimbet” fermer xo‘jaligi boshlig‘i
Farmanov Aleksandr Kasimovich – “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” ochiq aksiyadorlik jamiyati boshqaruvining raisi – bosh direktori
Qosimov Xasanboy Xatamovich – “GM O‘zbekiston” aksiyadorlik jamiyatining ishlab chiqarish texnologiyasi bo‘limi bosh texnologi

2012 yil
Turdiev Sodiqjon — Asaka tumani «Asaka jilosi» fermer xo‘jaligi boshlig‘i
Kamilov Xalidjan Maxamadjanovich — Toshkent vrachlar malakasini oshirish institutining oftalmologiya kafedrasi professori
Shaimov Mirzaxmat Ismatovich — «Sirdaryo issiqlik elektr stantsiyasi» ochiq aktsiyadorlik jamiyati bosh muhandisi

2013 yil
Azlarov Turgun Raxmatovich – Shayxontohur tumanidagi 40-umumiy o‘rta ta’lim maktabi matematika va informatika fanlari o‘qituvchisi
Ramatov Achilbay Jumaniyazovich – “O‘zbekiston temir yo‘llari” davlat-aktsiyadorlik kompaniyasi boshqaruvi raisi
Eshmatov Anorboy Abbasovich – Paxtakor tumanidagi “Anvar” fermer xo‘jaligi boshlig‘i

2014 yil
Bazarov Abdimurat — Qamashi tumanidagi «Bozor o‘g‘li Abdi» fermer xo‘jaligi boshlig‘i
Mamatkulov Shukurjon — Oltinko‘l iqtisodiyot kolleji direktori
Nizamxodjaev Zayniddin Maxamatovich — Akademik V. Vohidov nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan jarrohlik markazi bo‘lim mudiri

2015 yil
Ganieva Suyima Ganievna – Toshkent davlat sharqshunoslik institutining «Mumtoz filologiya» kafedrasi professori
Sanakulov Kuvondik – «Navoiy kon-metallurgiya kombinati» davlat korxonasi bosh direktori
Topvoldiev Tavakkal Temirovich – «Nuroniy» jamg‘armasining Andijon viloyati bo‘limi raisi
Hosilov Avaz – Kattaqo‘rg‘on tumanidagi «Hosil» fermer xo‘jaligi boshlig‘