Рамазон дуоси

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 28.05.2018

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига

Саудиялик аёл Рамазон ойида ҳар куни ифторликдан аввал фарзандларини жамлаб биргаликда шундай деб дуо қилишар экан:

"Эй Роббим, бизларга мулк этиб, олдида анҳори бор уй ато этгин".

Болалар ҳам она ортидан "Эй Роббим, бизларги мулк этиб, олдида анҳори бор уй ато этгин" деб қайтаришар экан.

Аёлнинг умр йўлдоши унинг бу ишидан кулиб деркан:

— Мулкли уйга қаноат этса бўлади, аммо олдидаги анҳорига..?! Қандай қилиб, биз саҳроли юртда бўлсак..!

Аёл жавобан шундай дебди:

— Роббингиз "дуо қилинг ижобат этгум" деб айтган. Мен истаган нарсамни сўраб дуо қиламан. У (Аллоҳ) ато этгай, чунки у Карим зотдир.

Аёл ҳар куни дуо қилар, фарзандлари ҳам оналари билан бир ой давомида дуога қўшилишар экан.

Рамазон ойи тугади. Умр йўлдоши истеҳзоли кулиб дебди:

— Сўраган уйинг қани, унинг анҳори-чи?

— У (Аллоҳ) албатта беради, ихлосимни қайтармайди.

Аёл шундай дея ҳикоясида давом этди:

"Шаввол ойининг 6 чи кун рўзаси якун топгач ажиб бир ҳодиса рўй берди. Умр йўлдошим аср намозидан сўнг масжиддан чиқиб келаётса олдига Риёз шаҳридан бадавлат бир одам келиб, салом-алик қилиб дебди: “Менинг бир уйим бор. Унинг ярми отамга қарашли. Қолган ярми эса менга ва оиламга ортиқчалик қилаяпти. Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ва инъоми ила ризқимни кенг қилиб берди. Мен уйни биринчи кўрган инсонимга тақдим этишни дилимга тугиб қўйган эдим. Уйни ҳеч қандай эвазсиз олинг. Агар хижолат бўлсангиз унда майли, қодир этганизча тўланг”.

Аёл ҳикоясини давом эттирди: “Биз уйни ҳеч нарса бермай туриб қабул этишга ҳаё қилдик. Ва қодир этганича у ердан-бу ердан қилиб 7 минг риёл (1800$) пул жамлаб уй эгасига топширдик.

Ҳақиқатдан ким Аллоҳга содиқ бўлса Аллоҳ ҳам унга беради. Ким ижобат бўлишига чин дилдан ишонса топади.

Рамазондан сўнг Риёздаги энг кўркам туманлардан бирида уйлик бўлдик”.

Сўнгра аёл бир муддат ўйланиб қолиб деди:

Бир нарса мени ҳаёлимдан кетмаяпти. Биз Аллоҳдан олдида анҳори бор уй сўраган эдик. Мана уй, анҳор қани?

Шунда мен машойихлардан бири билан суҳбатлашиб, сўрадим:

— Шайх жаноблари, Аллоҳ азза ва жалла “Дуо қилинг, ижобат этгум!” деб айтмаганми?

— Албатта айтган.

— Шайх жаноблари, мен бир ой тинмай Аллоҳдан олдида анҳори бор уй ато этишини сўраган эдим. Уйга-ку эга бўлдим, лекин анҳори қани?

Шайх унинг дуосидан ажабланди. Унинг Аллоҳга бўлган ишончи ва Аллоҳ унга сўраганини ато этганидан янаям хайратланиб кетди.

— Ҳозир уйингиз олдида нима бор?

— Масжид бор.

Шунда шайх жаноблари кулиб деби:

— Мана шу анҳор бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга айтинглар-чи, агар сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан анҳор оқса, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсизлар, унда кир қоладими?» Саҳобалар «Умуман кири қолмайди» дедилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Беш вақт намоз ҳам худди шундай. Аллоҳ у билан хатоларни ўчиради» дедилар.

Дарҳақиқат, Аллоҳ аёлга бу саҳроли ердан анҳор чиқариб беришга Қодир бўлган зотдир. Аммо У (Аллоҳ) аёлга бу дунё анҳорларини хайрга ўзгартириб берди. Бу ҳар бир мўъмин учун хушбўй ва ёқимли бўлган анҳордир. Унда инсон дунё мусибатларидан ва оғриқларидан ҳордиқ чиқаргай.

Араб тилидан умму Ясмин ва Мустафо таржимаси.

Saudiyalik ayol Ramazon oyida har kuni iftorlikdan avval farzandlarini jamlab birgalikda shunday deb duo qilishar ekan:

"Ey Robbim, bizlarga mulk etib, oldida anhori bor uy ato etgin".

Bolalar ham ona ortidan "Ey Robbim, bizlargi mulk etib, oldida anhori bor uy ato etgin" deb qaytarishar ekan.

Ayolning umr yo‘ldoshi uning bu ishidan kulib derkan:

— Mulkli uyga qanoat etsa bo‘ladi, ammo oldidagi anhoriga..?! Qanday qilib, biz sahroli yurtda bo‘lsak..!

Ayol javoban shunday debdi:

— Robbingiz "duo qiling ijobat etgum" deb aytgan. Men istagan narsamni so‘rab duo qilaman. U (Alloh) ato etgay, chunki u Karim zotdir.

Ayol har kuni duo qilar, farzandlari ham onalari bilan bir oy davomida duoga qo‘shilishar ekan.

Ramazon oyi tugadi. Umr yo‘ldoshi istehzoli kulib debdi:

— So‘ragan uying qani, uning anhori-chi?

— U (Alloh) albatta beradi, ixlosimni qaytarmaydi.

Ayol shunday deya hikoyasida davom etdi:

"Shavvol oyining 6 chi kun ro‘zasi yakun topgach ajib bir hodisa ro‘y berdi. Umr yo‘ldoshim asr namozidan so‘ng masjiddan chiqib kelayotsa oldiga Riyoz shahridan badavlat bir odam kelib, salom-alik qilib debdi: “Mening bir uyim bor. Uning yarmi otamga qarashli. Qolgan yarmi esa menga va oilamga ortiqchalik qilayapti. Alloh taolo O‘zining fazli va in’omi ila rizqimni keng qilib berdi. Men uyni birinchi ko‘rgan insonimga taqdim etishni dilimga tugib qo‘ygan edim. Uyni hech qanday evazsiz oling. Agar xijolat bo‘lsangiz unda mayli, qodir etganizcha to‘lang”.

Ayol hikoyasini davom ettirdi: “Biz uyni hech narsa bermay turib qabul etishga hayo qildik. Va qodir etganicha u yerdan-bu yerdan qilib 7 ming riyol (1800$) pul jamlab uy egasiga topshirdik.

Haqiqatdan kim Allohga sodiq bo‘lsa Alloh ham unga beradi. Kim ijobat bo‘lishiga chin dildan ishonsa topadi.

Ramazondan so‘ng Riyozdagi eng ko‘rkam tumanlardan birida uylik bo‘ldik”.

So‘ngra ayol bir muddat o‘ylanib qolib dedi:

Bir narsa meni hayolimdan ketmayapti. Biz Allohdan oldida anhori bor uy so‘ragan edik. Mana uy, anhor qani?

Shunda men mashoyixlardan biri bilan suhbatlashib, so‘radim:

— Shayx janoblari, Alloh azza va jalla “Duo qiling, ijobat etgum!” deb aytmaganmi?

— Albatta aytgan.

— Shayx janoblari, men bir oy tinmay Allohdan oldida anhori bor uy ato etishini so‘ragan edim. Uyga-ku ega bo‘ldim, lekin anhori qani?

Shayx uning duosidan ajablandi. Uning Allohga bo‘lgan ishonchi va Alloh unga so‘raganini ato etganidan yanayam xayratlanib ketdi.

— Hozir uyingiz oldida nima bor?

— Masjid bor.

Shunda shayx janoblari kulib debi:

— Mana shu anhor bo‘ladi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Menga aytinglar-chi, agar sizlardan biringizning eshigi oldidan anhor oqsa, unda har kuni besh marta yuvinsa, nima deysizlar, unda kir qoladimi?» Sahobalar «Umuman kiri qolmaydi» dedilar. Shunda u zot sollallohu alayhi vasallam «Besh vaqt namoz ham xuddi shunday. Alloh u bilan xatolarni o‘chiradi» dedilar.

Darhaqiqat, Alloh ayolga bu sahroli yerdan anhor chiqarib berishga Qodir bo‘lgan zotdir. Ammo U (Alloh) ayolga bu dunyo anhorlarini xayrga o‘zgartirib berdi. Bu har bir mo‘‘min uchun xushbo‘y va yoqimli bo‘lgan anhordir. Unda inson dunyo musibatlaridan va og‘riqlaridan hordiq chiqargay.

Arab tilidan ummu Yasmin va Mustafo tarjimasi.

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш